«шарқ тароналари фестивали» тегли мақолалар


«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари аниқланди. Фоторепортаж
30 август 2024, 17:36

«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари аниқланди. Фоторепортаж

Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» фестивалининг Гран-присини Озарбайжоннинг «Семург» жамоаси қўлга киритди ва 10 минг доллар билан тақдирланди. Олтита давлат ижодкорлари эса турли ўринларга лойиқ кўрилди. Тадбир якуни — «Газета.uz» фоторепортажида.

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Озодбек Назарбеков
28 август 2024, 19:58 1

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамиятига тўхталиб, инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётганини айтди. «Бу муаммога қарши курашиш битта кўчани асфальт қилгандан муҳимроқ. Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди Озодбек Назарбеков.

Президент: «Мусиқа ва санъат фестиваллари — Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка даъвати»
26 август 2024, 21:13

Президент: «Мусиқа ва санъат фестиваллари — Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка даъвати»

Самарқандда беш йиллик танаффусдан сўнг яна «Шарқ тароналари» фестивали бошланди. Президент мазкур форум ўз мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кўра «Жаҳон тароналари» фестивалига айланганини таъкидлади. У бундай фестивалларни «Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка эзгу даъвати» деб атади.

Президент Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивали очилишида қатнашади
26 август 2024, 16:39

Президент Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивали очилишида қатнашади

Душанба куни кечқурун Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

«Шарқ тароналари» фестивали Регистон майдонида ўтадиган бўлди
16 август 2024, 16:32

«Шарқ тароналари» фестивали Регистон майдонида ўтадиган бўлди

Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали янги локация — «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши айтилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков фестивалнинг асл бренди Регистон майдони эканини таъкидлаб, шу ҳудудда ўтказиш фикрига қайтилганини маълум қилди.

Орадан 5 йил ўтиб, яна «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади
6 август 2024, 18:09

Орадан 5 йил ўтиб, яна «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади

Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Бу гал тадбирлар Регистон майдонида эмас, «Боқий шаҳар» мажмуасида ташкил этилади. Унда 70 га яқин мамлакатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда. Фестиваль охирги марта 2019 йилда ўтказилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг